Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси:
— Бош инспектор

Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— 1-тоифали мутахассис

Янгиариқ тумани мактабгача таълим бўлими:
— Ахборот технологиялари мутахассис

Янгибозор тумани мактабгача таълим бўлими:
— Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассиси

Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Тупроққалъа тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи

— Тупроққалъа тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш “Ягона ҳисоб-китоб маркази” ва “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” Давлат унитар корхонаси фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассиси

Хоразм миллий табиат боғи:
— Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Хазорасп туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассис

Хоразм давлат ўрмон хўжалиги:
— экотуризм мутахассиси

Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Бўлим бошлиғи ўринбосари-Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 19 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos