Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
— Зарбдор тумани ҳокимлиги молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси:
— Шароф Рашидов туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Шароф Рашидов туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Зарбдор туманидаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Янгиобод тумани халқ таълими бўлими бош иқтисодчиси.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси:
— Пахтакор тумани мактабгача таълим бўлими Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш шўъбаси ходими;

— Бахмал тумани мактабгача таълим бўлими Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўбаси мудири;

— Бахмал тумани мактабгача таълим бўлими Давлат харидлари ва шартномалари бўйича мутахассиси.

Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Ғаллаорол тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг Ердан самарали фойдаланиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари;

— Фориш тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш бўйича бош мутахассиси.

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси:
— Шароф Рашидов туман бўлими бошлиғи;

— Зомин туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 18 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos