Get Mystery Box with random crypto!

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги вакан | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Ахборот хизмати раҳбари – раис маслаҳатчис;

— Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилиш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи;

— Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харидлари устидан назорат қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos