Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси:
— Олмазор туман қурилиш бўлими етакчи мутахассис;

— Чилонзор туман қурилиш бўлими бошлиғи.

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги:
— Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича котибияти бош мутахассис;

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси:
— Миробод тумани халқ таълими бўлими Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси Хорижий тиллар методисти;

— Миробод тумани халқ таълими бўлими Иқтисодчи;

— Бектемир тумани халқ таълими бўлими Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўбаси аниқ фанлар методисти;

— Учтепа тумани халқ таълими бўлими Махсус таъмирлаш эксплуатация хизмати бош муҳандиси;

— Учтепа тумани халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти;

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси:
— Шайхонтоҳур туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис:

Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаб:
— Шайхонтоҳур тумани 141 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Тошкент шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Туризм ва спорт бош бошқармасининг Мирзо-улугбек тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи.

Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси:
— Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатланишни таъминлаш бўлими Соғлом овқатлантиришни таъминлаш бўйича мутахассис.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos