Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Бағдод тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқ ўринбосари.

Мактабгача таълим бошқармаси:
— Тошлоқ тумани бўлими мудири;

— Бувайда тумани бўлими давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мутахассиси.

Қурилиш бош бошқармаси:
— Данғара тумани бўлими объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича бош мутахассиси;

— Тошлоқ тумани бўлими объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

Давлат солиқ бошқармаси:
— Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиқ ўринбосари;

— Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиқ ўринбосари;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси:
— Фарғона шаҳар бўлими пенсия, нафақа ва бошка тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори;

— Қўқон шаҳар бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъбаси мудири;

— Қўқон шаҳар бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Бувайда тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Сўх тумани бўлими "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси мудири.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси:
— Ёшлар ишлари агентлиги Бағдод туман бўлими беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Ёзёвон туман бўлими ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Тошлоқ туман бўлими бошлиғи;

— Ёшлар ишлари агентлиги Риштон туман бўлими ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассиси;

— Ёшлар ишлари агентлиги Учкўприк туман бўлими беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 07 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos