Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси филиали вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси:
— Тўрткўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Элликқальа тумани давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори.

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси:
— Мўйноқ тумани бўлими Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассиси.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси:
— Бўш турган объектларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos