Get Mystery Box with random crypto!

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Кадрлар бўлими бошлиғи.

— Болалар саломатлиги таьминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таьлим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи.

— Педагог кадрлар малакасини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими методисти.

— Таълим сифатини таъминлаш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўлими Инспектор-методисти.

— Вобкент тумани мактабгача таълим бўлими Кадрлар бўйича инспектор.

— Қоракўл тумани мактабгача таълим бўлими Ҳисобчи ўринбосари.

Бухоро вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Молиявий мажбуриятларни ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Жондор тумани ҳокимлиги:
— Жондор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos