Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Дўстлик тумани бўлими ташкилий назорат ва таҳлил бўйича бош мутахассиси;

— Шароф Рашидов тумани бўлими Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи раҳбари;

— Ғаллаорол тумани бўлими Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи раҳбари;

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси:
— Дўстлик туман бўлими бош иқтисодчиси;

— Пахтакор туман бўлими бош бухгалтери;

—Жиззах шаҳридаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

—Фориш туманидаги 74 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

Жиззах вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Дўстлик туман бўлими бошлиғи;

— Фориш туман бўлими участка бошлиғи.

Жиззах вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Зомин миллий табиий боғи катта инспектори.

Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси:
— Ғаллаорол тумани бўлими бош инспектори;

— Зафаробод тумани бўлими бош инспектори;

— Зарбдор тумани бўлими етакчи инспектори;

— Пахтакор тумани бўлими етакчи инспектори;

— Мирзачўл тумани бўлими етакчи инспектори;

— Шароф Рашидов тумани бўлими етакчи инспектори;

— Жиззах шаҳар бўлими етакчи инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos