Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида:
— Қишлоқ хўжалигида сувга бўлган эҳтиёжни режалаштириш ва метеорология бўлими бош мутахассиси;

— Гулистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи;

— Гулистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими агротехнология масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари;

— Ховос тумани қишлоқ хўжалиги бўлими молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Ижро назорати, ахборот тахлилий ишлар ва статистика шўъбаси бош мутахассиси;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё тумани бўлими пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта хисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси мудири;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Боёвут тумани бўлими "Ижтимоий химоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси бош инспектори;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё тумани бўлими пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта хисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси етакчи инспектори;

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзаобод тумани бўлими пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта хисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси етакчи инспектори.

Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Сирдарё тумани бўлими бош инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 декабрдан 15 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos