Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Каттақўрғон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси;

— Пахтачи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Умумий бўлим мутахассиси;

— Ургут туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси;

— Жомбой туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Бўлим бошлиғи.

Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Бошқарманинг Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва дастурларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси:
— Пастдарғом тумани бўлими - Бўлим бошлиғи.

— Пахтачи тумани бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси методисти.

Пахтачи туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Пастдаргом туман 91 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 декабрдан 15 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos