Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Халқ таълими бошқармаси:
— Тошлоқ тумани халқ таълими бўлими таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси бош мутахассиси;

— Тошлоқ тумани халқ таълими бўлими ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси чет тиллар методисти.

Бандлик бош бошқармаси:
— Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи;

— Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари (бош бошқарма хуқуқшуноси);

— Бандлик бош бошқармаси ишсизларни ҳисобга олиш, ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш шўъбаси етакчи мутахассиси.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси:
— Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;

— Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими бошлиғи;

— Мева-сабзавот, полиз ва дуккакли экин майдонлари назорати бўлими етакчи мутахассиси;

— Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси етакчи хисобчиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 14 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos