Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси;
-Камерал солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ инспектори;

-Учтепа туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси Давлат солиқ катта инспектори;

-Янгихаёт туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими Давлат бош солиқ инспектори;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармаси:
-"Пенсия" дастурий таъминоти маъмуриятчилиги шўъбаси бош мутахассиси;

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳридаги ваколатли офиси:
-Тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш ва бизнес юритиш учун интерактив хизматларни қўллаш бўлими бошлиғи;


Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 4 декабрдан 13 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos