Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ёзёвон тумани ҳокимлиги:
— Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири.

Молия бош бошқармаси:
— Ўзбекистон тумани молия бўлими мудири.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари - бош агроном.

Халқ таълими бошқармаси:
— Тошлоқ тумани халқ таълими бўлими педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси психологи.

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази:
— Қайта тайёрлаш, малака ошириш жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими мудири;

— Ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими етакчи мутахассиси.

Давлат солиқ бошқармаси:
— Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиқ ўринбосари;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Бешариқ туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Данғара туман давлат солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 4 декабрдан 13 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos