Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарканд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Нуробод тумани туризм ва спорт бўлими - Спорт бўйича бош мутахассиси;

— Каттақўрғон тумани туризм ва спорт бўлими - Туризм бўйича бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Пахтачи туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси;

— Нарпай туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Пастдарғом тумани ирригация бўлими - Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчерлик хизмати шўъбаси етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Пахтачи тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори;

— Каттақўрғон шаҳри бўйича бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бошлиғи;

— Жомбой тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси - Молиявий мажбуриятларнинг ижроси ва молиявий ресурсларни бошқариш гуруҳи бош инспектори.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Каттақўрғон тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси;

— Оқдарё тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси:
— Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги - Бош ҳисобчиси.

Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси:
— Нуробод туман қурилиш бўлими - Бош мутахассиси.


Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 4 декабрдан 13 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos