Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Сўх тумани қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш бўйича етакчи мутахассиси.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Олтиариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

Маданият бошқармаси:
— Қўштепа тумани маданият бўлими маданий ва маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси.

Молия бош бошқармаси:
— Молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи;

— Бувайда тумани молия бўлими мудири.

Халқ таълими бошқармаси:
— Марғилон шаҳар 15-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Риштон тумани 8-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Қўштепа тумани 31-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси вилоят бошқармаси:
— Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси вилоят бошқармасининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёзёвон тумани бўлими бошлиғи;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Фурқат тумани бўлими бошлиғи;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Бешариқ тумани бўлими ташкилий-назорат, таҳлилий ишлар ва маьмурий амалиёт бўйича бўлим
бошлиғи ўринбосари;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Олтиариқ тумани бўлими ташкилий-назорат, таҳлилий ишлар ва маьмурий амалиёт бўйича бўлим бошлиғи ўринбосари.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 3 декабрдан 12 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos