Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Бошқарманинг солиқ назорати бўлими сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиқ ўринбосари;

— Бошқарманинг ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Бошқарманинг солиқ назорати бўлими солиқ аудити шўъбаси бош инспектори;

— Бошқарманинг солиқ назорати бўлими солиқ аудити шўъбаси бош инспектори;

— Бошқарманинг солиқ назорати бўлими сайёр солиқ текширувлари шўъбаси катта инспектори;

— Фарғона шаҳар давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси катта инспектори;

— Бешариқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Бағдод туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Бувайда туман давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Данғара туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари;

— Данғара туман давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Данғара туман давлат солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори;

— Ёзёвон туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими катта инспектори (2-секторга масъул);

— Қува туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими катта инспектори (2-секторга масъул);

— Тошлоқ туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори;

— Тошлоқ туман давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси катта инспектори;

— Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси;

— Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 3 декабрдан 12 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos