Get Mystery Box with random crypto!

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Деҳқонобод тумани 16 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:
— Директор;

Деҳқонобод тумани 85 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:
— Директор;

Косон туман ҳокимлиги:
— Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассис;

Қарши туман ҳокимлиги:
— Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассис;

Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
— Давлат солиқ бош инспектори;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси:
— Қарши туман "Нукрабод" МФЙ Ёшлар ишлари агентлиги вакили;

Вилоят ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Муборак тумани етакчи мутахассис.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 3 декабрдан 12 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos