Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қили | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_шаҳридаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент шаҳри ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
— Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича бош инспектор;

— Коммунал ва йўл хўжалиги, ободонлаштириш ва нархларни шакиллантиришни ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчи;

— Юнусобод туман Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси мутахассиси;

— Миробод туман Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш инспектори;

— Сергели туман Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш бўйича тадбирларни молиявий таъминлаш сектори бош иқтисодчи;

— Учтепа туман "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш" шўъбаси мутахассис;

— Бектемир туман Бюджет ҳисоби ва бюджет ижроси сектори бош ҳисобчи;

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси:
— Яшнобод тумани статистика бўлими бош мутахассис;

— Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизоми назорати бўлими техника хавфсизлиги ва фуқаро муҳофазаси 2-тоифали муҳандиси;

— Саноат статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари ;

— Инвестиция ва қурилиш статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари.

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси:
— Давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳудудий бўлинмаларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бўйича мутахассис;

— Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис ;

— Яшнобод туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис;

— Яккасарой туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис;

— Миробод туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис;

— Сергели туман бўлим бошлиғи.

Тошкент шаҳар транспорт бошкармаси:
— Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими 1-тоифали инспектор;

— Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими 1-тоифали инспектор.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos