Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Пенсия дастурий таъминоти маъмуриятчилиги шўъбаси бош мутахассиси.

Сирдарё вилояти статистика бошқармасида:
— Гулистон тумани статистика бўлими бошлиғи.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида:
— Ховос тумани халқ таълими бўлими бош иқтисодчиси.

Сирдарё вилояти бандлик бош бошқармасида:
— Боёвут тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

— Оқолтин тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos