Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилоят ҳокимлиги:
— Ижро назорати бўлими бош мутахассиси.

Жиззах вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бўлими бошлиғи;

— Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекция-бўлим бошлиғи ўринбосари.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси:
— Бахмал тумани мактабгача таълим бўлими Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахасссис.

Жиззах вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
— Зарбдор тумани ҳокимлиги молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси.

Жиззах вилояти транспорт бошқармаси:
— Пахтакор тумани 1-тоифали инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos