Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Халқ таълими бошқармаси:
— Қўқон шаҳар 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Фурқат тумани қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш бўйича етакчи мутахассиси.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Қувасой шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобчиси;

— Бувайда тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи бош мутахассиси;

— Бувайда тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси;

— Қува тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташкилий назорат ва тахлил бўйича етакчи мутахассиси.

Давлат солиқ бошқармаси:
— Давлат солиқ бошқармаси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Давлат солиқ бошқармаси солиқ назорати бўлими камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ инспектори;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиқ ўринбосари;

— Бувайда туман давлат солиқ инспекцияси бош ҳисобчиси;

— Тошлоқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Тошлоқ туман давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан 06 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos