Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Хоразм миллий табиат боғи:
— Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Хоразм давлат ўрмон хўжалиги:
— Бухгалтер (ўрта малакали)

Хива шаҳар ҳокимлиги:
— Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассис

Гурлан туман давлат солиқ инспекцияси:
— Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи

— Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори

— Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори

Боғот туман давлат солиқ инспекцияси:
— Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул)

Тупроққалъа туман халқ таълими бўлими:
— Мудир ўринбосари

Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Янгиариқ туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси

Янгибозор тумани 22 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:
— Директор

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos