Get Mystery Box with random crypto!

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Бухоро вилоят бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари.

— Ғиждувон туман бўлими бошлиғи.

— Ғиждувон туман бўлими бўлим бошлиғи ўринбосари.

— Олот туман бўлими бошлиғи.

— Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспектори.

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Халқ таълими муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, бино ва иншоотлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш, давлат-хусусий шериклик бўлими бошлиғи.

— Шофиркон тумани 20-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Вобкент тумани 11 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Ромитан тумани 37-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси:
— Сув хўжалигини ривожлантириш ва стратегик таҳлил бўлими бошлиғи.

Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Бухоро шаҳар инспексияси 1 тоифали инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябрдан 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos