Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Бекобод туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқ ўринбосари.

Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Пискент тумани туризм ва спорт бўлими - спорт бўйича бош мутахассиси.

Тошкент вилояти Қурилиш Бош бошқармаси:
— Оққўрғон тумани қурилиш бўлими - Объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектори.

— Нурафшон шаҳар қурилиш бўлими - Объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектори.

— Чиноз тумани қурилиш бўлими - Объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалри бўйича архитектори.

— Ўрта Чирчиқ тумани қурилиш бўлими - Объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектори.

— Бўстонлиқ тумани қурилиш бўлими - Шаҳарсозлик қонунчилигига риоя этилиши назорати бўйича архитектори.

— Пискент тумани қурилиш бўлими - Объектларни жойлаштириш ва бош режаларни амалга ошириш масалалари бўйича архитектори.

Тошкент вилояти маданият бошқармаси:
— Кадрлар бўйича бош мутахассиси.

Тошкент вилояти ҳокимлиги:
— Оққўрғон туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси.

Оҳонгарон-Далварзин ирригация тизими бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғи ўринбосари.

Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири.

— Янгийўл шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири.

Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
— Инвеcтиция ва қурилиш статистикаси бўлими бошлиқ ўринбосари.

— Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Олмалиқ шаҳар статистика бўлими етакчи мутахассиси.

— Олмалиқ шаҳар статистика бўлими бош мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси:
— Давлат ва хўжалик бошқарув органлари худудий бўлинмаларида ёшлар сиёсатини мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

— Бўстонлиқ тумани бўлими бошлиғи.

— Нурафшон шаҳар бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

— Қибрай тумани бўлими - Ёшларга оид дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мутахассиси.

— Пискент тумани бўлими - Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантиришбўйича мутахассиси.

— Чиноз туман бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

— Янгийўл шаҳар бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

— Зангиота тумани бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

— Янгийўл тумани бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

— Пискент тумани бўлими - Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Оҳангарон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябрдан 5 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos