Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Молия бошқармаси:
— Ёзёвон туман ҳокимлиги молия бўлими жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича инспектори.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси:
— Бувайда тумани бўлим пенсия, нафақа ва бошка тўловларни тайинлаш ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

Халқ таълими бошқармаси:
— Қўштепа туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари;

— Бешариқ туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари;

— Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими кадрлар бўйича инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябрдан 05 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos