Get Mystery Box with random crypto!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида мавжуд вак | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида мавжуд вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат тест маркази билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябрдан 5 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos