Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси тизимида:
— Нурота тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи;

— Навбаҳор тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори.

Навоий вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси тизимида:
— Конимех тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Навоий вилояти молия бош бошқармаси тизимида:
— Учқудуқ туман молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари-Бўлим бошлиғи.

Навоий вилояти транспорт бошқармаси тизимида:
— Хатирчи туман транспорт сектори 1-тоифали инспектори.

Навоий вилояти қурилиш бош бошқармаси тизимида:
— Навоий шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи.

Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Ғозғон шаҳар 3-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Хатирчи тумани 58-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябрдан 5 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos