Get Mystery Box with random crypto!

Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавоз | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назоратини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 4 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos