Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Бошқарманинг Хизматлар соҳасини ривожлантириш ва истеъмол товарлари нархини мониторинг қилиш ва инновациялар бўлими бош мутахассиси.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқени суиистеъмол қилиш, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бўлими бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Бошқарманинг Хайвонлар соғлигини мухофаза қилиш бўлими Етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Қўшработ туман 33 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Пастдарғом туман 90 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Каттақўрғон туман 69 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Қўшработ туман 68 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Пастдарғом туман 113 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябрдан 5 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos