Get Mystery Box with random crypto!

#Андижон вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Андижон вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Хонобод шаҳар 3 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси:
— Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ аудити шўъбаси давлат солиқ катта инспектори;

— Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ инспектори;

— Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ аудити шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Андижон туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Балиқчи туман давлат солиқ инспекцияси Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Булоқбоши туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат солиқ бош инспектори;

— Бўстон туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори;

— Пахтаобод туман давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Пахтаобод туман давлат солиқ инспекцияси Шахсий карточкалар ҳисобини юритиш шўъбаси Давлат солиқ бош инспектори;

— Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ бош инспектори;

— Шаҳрихон туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ инспектори;

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Андижон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари;

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси Бош ҳуқуқий маслаҳатчи;

Андижон вилояти статистика бошқармаси:
— Андижон вилояти статистика бошқармаси Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи;

— Андижон вилояти статистика бошқармаси Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими бошлиғи;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 26 ноябрдан 5 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos