Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилоят Халқ таълим бошқармаси:
— Янгиобод тумани халқ таълими бўлими бош иқтисодчиси;

— Янгиобод туманидаги 17 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Зомин тумани 59-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Арнасой тумани 9 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси:
— Арнасой тумани статистика бўлими бошлиғи;

Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Арнасой тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси:
— Арнасой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

Жиззах вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Зомин туман бўлими Хайвонлар соғлиғини химоя қилиш,озиқ овқат хафсизлиги диагностика ишлари мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 5 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos