Get Mystery Box with random crypto!

O'ztemiryo'lnazorat inspeksiyasi

Telegram kanalining logotibi uztemiryulnazorat — O'ztemiryo'lnazorat inspeksiyasi O
Telegram kanalining logotibi uztemiryulnazorat — O'ztemiryo'lnazorat inspeksiyasi
Kanal manzili: @uztemiryulnazorat
Toifalar: Siyosat , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 455
Kanalning ta’rifi

O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Temir yo‘llarda yuk va yo‘lovchilar tashish xavfsizligini nazorat qilish
inspeksiyasi
Murojaat uchun - @axborot_xizmati_rwnadzor_bot
71-299-75-83
Antikorrupsiya xodimi -@anticorruption_rwnadzor_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-11-30 15:42:15
Инспекцияда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

Вазирлик ва идораларда 22 ноябрдан – 2 декабрга қадар “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” 10 кунлиги давом этмоқда. 10 кунлик доирасида жойларда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Жумладан, “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида бугун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ойбек Абдуғаниев ҳамда инспекция ходимлари иштирок этишди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати
https://rwnadzor.uz/oz/news/211130

@uztemiryulnazorat
461 views12:42
Ochish/sharhlash
2021-11-29 15:49:15
АОКАда “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси брифинги ўтказилди

Бугун АОКАда “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Ахборот хизмати бошлиғи Фирдавс Хайриддинов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиясининг 2021 йил январь - ноябрь ойларида амалга оширган ишлари тўғрисида ахборот берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати
https://rwnadzor.uz/oz/news/211129

@uztemiryulnazorat
245 views12:49
Ochish/sharhlash
2021-11-29 07:38:53 29 ноябрь, душанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:



Мавзу: Зўравонликка учраган аёлларни реаблитация қилиш йўналишидаги ишлар таҳлили
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Муқаддам Расулова, Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш республика маркази директори


● Мавзу: Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиясининг 2021 йил январь - ноябрь ойларида амалга оширган ишлари тўғрисида
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Фирдавс Хайриддинов, “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: "Иссиқлик электр станциялари" АЖ томонидан маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Алибек Ҳайитов, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқарма бошлиғи

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
205 views04:38
Ochish/sharhlash
2021-11-26 14:17:07
Инновацион ғоялар-2021 танлови давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва тизим ташкилотларида “Инновацион ғоялар-2021” кўрик-танлови қизғин давом этмоқда. Жумладан, танловнинг саралаш босқичи “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ҳам юқори даражада ўтказилди.
Мазкур танловда 35 ёшгача бўлган транспорт соҳаси мутахассислари ўзларнинг инновацион ғоялари билан иштирок этишмоқда. Танлов автомобиль транспорти, темир йўл транспорти, ҳаво транспорти ҳамда автомобиль йўл хўжалиги йўналишларида ўтказилмоқда. Ҳар бир йўналишда дастлаб саралаш босқичлари ўтказилиб, унда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вазирлик миқёсида ўтказиладиган финал босқичига йўлланма олишади. Танловни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини ривожлантиришдан иборатдир.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати
https://rwnadzor.uz/oz/news/211126

@uztemiryulnazorat
279 views11:17
Ochish/sharhlash
2021-11-24 07:31:39
Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида 22 ноябрдан – 2 декабрга қадар “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” 10 кунлиги доирасида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда ва инспекцияда мазкур иллатни бартараф этиш ва олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, “Транспорт тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти ва темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати
https://rwnadzor.uz/oz/news/211124

@uztemiryulnazorat
297 views04:31
Ochish/sharhlash
2021-11-19 15:54:30
Жорий йил давомида қанча профилактик тадбирлар ўтказилди?

Жорий йилнинг 10 ойи давомида инспекция ходимлари томонидан фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган 190 та корхонада текширишлар ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида 10770 та камчиликлар аниқланган. Текширишлар давомида, темир йўлларда ташишлар ташкилий-техник чора-тадбирлари, поездлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг сифат таркиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Назорат тадбирлари билан биргаликда профилактик тадбирлар ҳам мунтазам ташкил этилмоқда. Ҳисобот даврида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда вазирлик ва идораларнинг темир йўлларида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 4553 та профилактик тадбирлар ўтказилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати
https://rwnadzor.uz/oz/news/211119

@uztemiryulnazorat
387 views12:54
Ochish/sharhlash
2021-11-19 07:50:55 Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясидаги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бош иқтисодчи.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимларни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 27 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos
266 views04:50
Ochish/sharhlash
2021-11-17 17:23:40
1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун.

Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги
тимсоли ҳисобланади.

Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон ҳудудида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги муборак бўлсин!

#bayrogim_gururim
#bayroq_30
#bayroq_kuni

@uztemiryulnazorat
293 viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash
2021-11-17 17:20:44
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгашининг режасига мувофиқ инспекция томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган назорат ва профилактик тадбирлар муҳокама қилинди. Дастлаб, Жамоатчилик кенгаши котиби Ф.Хайриддинов жорий йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва профилактик тадбирлар давомида қилинган ишлар юзасидан маълумот берди. Ҳисобот даврида жами 190 та текшириш ўтказилган бўлиб унда темир йўлларда ташишлар ташкилий-техник чора-тадбирлари, поездлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг сифат таркиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати

https://rwnadzor.uz/oz/news/211117

@uztemiryulnazorat
256 views14:20
Ochish/sharhlash
2021-02-09 11:26:38
Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди

Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда.

Бугун пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк шоир таваллудининг 580 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз илм-фан намоёндалари, зиёлилар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, адабиётшунос олимлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
123 views08:26
Ochish/sharhlash