Get Mystery Box with random crypto!

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши | O'ztemiryo'lnazorat inspeksiyasi

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

Жамоатчилик кенгашининг режасига мувофиқ инспекция томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган назорат ва профилактик тадбирлар муҳокама қилинди. Дастлаб, Жамоатчилик кенгаши котиби Ф.Хайриддинов жорий йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва профилактик тадбирлар давомида қилинган ишлар юзасидан маълумот берди. Ҳисобот даврида жами 190 та текшириш ўтказилган бўлиб унда темир йўлларда ташишлар ташкилий-техник чора-тадбирлари, поездлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг сифат таркиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати

https://rwnadzor.uz/oz/news/211117

@uztemiryulnazorat