Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтимиздаги Халқаро конгреcс марказида Тадбиркорлар кунига | Uzpharmagency

Пойтахтимиздаги Халқаро конгреcс марказида Тадбиркорлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз ишбилармонларини байрам билан табриклаб, 29 нафар фидойи ва илғор тадбиркорларга орден ва медалларни топширди.

Жумладан, Джуманиязов Муминбай Аминович - Тўрткўл туманидаги «Мустафа фарм» масъулияти чекланган жамиятининг шприц заводи директори, (Қорақалпоғистон Республикаси) «Дўстлик» ордени билан;

Азизов Насим Нематович - Янги Наманган туманидаги «Merrymed farm» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари, (Наманган вилояти) «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.

Фурсатдан фойдаланиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Муминбай Джуманиязов ва Насим Азизовларни юксак мукофот билан табриклайди ва ушбу йўлдаги меҳнатларига зафарлар тилайди!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube