Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депута | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов, депутат ёрдамчиси Мираббос Мансуров ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бобиржон Расулев иштирокида 139-Оқтепа сайлов округдаги “Боғистон” МФЙ мажлислар залида сайловчилар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиқганлар янгиланаётган Конституция лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, киритилаётган ўзгартиришлар, янги нормалар аҳамиятига тўхталиб ўтишди. Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида учрашув иштирокчиларига тўлиқ ва батафсил маълумотлар берилди. Учрашув сўнгида депутатлар иштирокчиларни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.