O`zLiDeP Сергели туман Кенгаши ташаббуси билан “Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашув жараёнида иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Учрашув сўнгида барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.