Get Mystery Box with random crypto!

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Telegram kanalining logotibi uzlidep — O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP O
Telegram kanalining logotibi uzlidep — O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Kanal manzili: @uzlidep
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 15.90K
Kanalning ta’rifi

O'zLiDePнинг расмий канали
www.uzlidep.uz
www.tiktok.com/@uzlidepuz
facebook.com/UzLiDeP
instagram.com/uzlidep
twitter.com/UzLiDeP1
www.youtube.com/@UzLiDePUz1

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 198

2021-12-17 10:06:13 Томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратилади

"Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Президент қарори шу йил 16 декабрда эълон қилинди.

Мазкур қарор:
томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш;
ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш;
томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш;
ҳар бир туманда томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш борасида аниқ чора ва тадбирларни назарда тутади.

Мазкур қарорда томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилтирилиши белгиланган.

Бу маблағлар тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилган ҳолда, томорқачилик лойиҳаларини кредитлаш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида белгиланган шартлар асосида:

а) томорқа ер эгаларига:

қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;

кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;

полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик
учун кредит ажратилади;

б) тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Бунда, “Томорқа хизмати” МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича Жамғарма маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади;

в) етакчи тадбиркорлик субъектларига аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар:

томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;

сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

@a_xaitov
359 views07:06
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:32:25
Шавкат Мирзиёев Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди

Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган. Шу боис у табаррук қадамжо сифатида эъзозланади. Хорижий давлатлар раҳбарларининг бу ерга келиши корейс халқига ҳурмат ифодаси ҳисобланади.

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.

Давлатимиз раҳбари Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзди.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
445 views05:32
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:26:39 #LIVE "Ёшлар билан" лойиҳасининг навбатдаги сонида

Ёшлар етакчилари фаолияти ва уларнинг депутатлар билан ҳамкорлиги мавзуси муҳокама қилинмоқда


https://www.facebook.com/UzLiDeP/videos/694367361822673
487 views05:26
Ochish/sharhlash
2021-12-17 08:04:41
Президентнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига кредит уюшмаси хизматлар бозорига кириш имкониятларини яратиш кўзда тутилган.

#uzlidep #valyuta

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
465 views05:04
Ochish/sharhlash
2021-12-17 07:36:59
Депутат Қ.Дадабаевга маҳалла аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб беришни янада кўпайтиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинганди.

https://uzlidep.uz/news-of-party/10926

#uzlidep #deputat #tozaichimliksuvi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
464 views04:36
Ochish/sharhlash
2021-12-16 19:13:21
Ўзбекистон делегацияси Сеулда илиқ кутиб олинди

Делегации Узбекистана оказано теплое гостеприимство в Сеуле

@uzlidep
632 views16:13
Ochish/sharhlash
2021-12-16 18:08:34
Депутат ёрдамчилари ўқитиляпти

https://uzlidep.uz/news-of-party/10928

Ҳар бир депутатга бир нафардан жами 53 нафар ёрдамчи суҳбат асосида танлаб олинди.

#uzlidep #deputatyordamchisi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
902 views15:08
Ochish/sharhlash
2021-02-14 09:19:53
O'zLiDePнинг YouTube'даги канали аъзолари сони 13 мингга етди. Сиз ҳам каналимизга аъзо бӯлинг

https://youtube.com/channel/UC9qHDMDkemBZ7rly83ZpYuQ
1.2K views06:19
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:53:17 Тадбиркор: 3 сотих жойда 8-9 ой ичида 20-30 тонна балиқ чиқариб сотамиз

Видео
https://www.tiktok.com/@uzlidep.uz/video/6928360820070042881?lang=ru-RU&is_copy_url=1&is_from_webapp=v1
824 views10:53
Ochish/sharhlash
2021-02-12 17:02:41
Энг чекка ҳудудларда “O'zLiDeP кунлари”

http://uzlidep.uz/news-of-party/8314

Навоий вилояти Кенгаши энг чекка ҳудудлардаги кам таъминланган оилалар учун янги лойиҳа – Энг чекка ҳудудларда “O'zLiDeP кунлари” ни ўтказишни бошлаб юборди.

Лойиҳанинг дастлабки босқичи Хатирчи туманининг Гулистон ҳамда Навбаҳор туманинг Дулдул маҳалласида ташкил этилди.

хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар, уй-рўзғор буюмларидан иборат жамланмалар тарқатилди.

O'zLiDePнинг расмий телеграм каналига уланиш

https://t.me/joinchat/AAAAADv3a9GvgOXSu1_ksA
840 views14:02
Ochish/sharhlash