2021-12-21 10:01:26
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади
“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ–55-сон, 20.12.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:
мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик
10 фоизда жойлаштирилади;
имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада: аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни
харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;
“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;
кредитлар
ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади;
чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;
“етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.
2022 йил 1 мартдан кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.
#uzlidep #oilaviytadbirkorlik
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
629 views07:01