Get Mystery Box with random crypto!

Ерга оид яна бир қонун бузилиш ҳолати фош этилди Қуйичирчиқ т | Bosh prokuratura

Ерга оид яна бир қонун бузилиш ҳолати фош этилди

Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган экин ер майдони талон-торож қилинганлиги билан боғлиқ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

Аниқланишича, “O.S” МЧЖ мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.06.2019 йилдаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармони талабларига зид равишда, туман ҳокимининг 27.08.2019 йилдаги қарори билан ажратилган “О” ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 32-контурида жойлашган 5,0 гектар суғориладиган экин ер майдонининг 0,4 гектар қисмида бино-иншоот ва пойдевор қуриб, суғориладиган экин ер майдони муомаладан чиқарилишига сабабчи бўлиб, давлат ва жамият манфаатларига 430 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@uzbprokuratura