Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами кунларида Ўзб | Bosh prokuratura

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами кунларида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг медиа маркази очилиши бўлиб ўтди.

Унда Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков ҳам иштирок этди.

Тадбирда Президент маслаҳатчиси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсинхан Худайбергенов давлатчилигимизнинг асосини маҳалла, унинг тарихий илдизлари, миллий қадриятларимиз маҳаллага боғланиши ва маҳалладан бошланишини, ушбу медиа марказ мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни маҳаллаларда янада кенг тарғиб қилишга, фуқароларнинг маҳаллада бўлаётган ўзгаришлардан доимий хабардор бўлишларига хизмат қилишини таъкидлади.

Шу билан бирга, тадбирда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда маҳаллаларда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширилиши ўз ҳиссасини қўшиб келаётган вазирлик ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларига тантанали равишда “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

@uzbprokuratura