Get Mystery Box with random crypto!

Президентнинг 22.01.2022 йилдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекисто | Bosh prokuratura

Президентнинг 22.01.2022 йилдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон республикасининг ижтимоий ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарорининг ижроси юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Орынбаев, республика прокурори Э.Таджиев ва тегишли соҳа вакиллари Нукус шаҳрида жойлашган Нукус сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш объектидаги қурилиш ишлари билан танишди.

Ҳозирда республика ҳудудида ичимлик суви танқислиги муаммосини ҳисобга олиниб, мазкур объектдаги амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари юзасидан фикр ва мулоҳозалар билдириб ўтилди.

Шунингдек, мазкур объектни аҳолига сифатли ва муддатида топшириш бўйича соҳа вакилларига аниқ ва тегишли кўрсатмалар берилди.

@uzbprokuratura