Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов Янгиер шаҳрида тадби | Bosh prokuratura

Сирдарё вилояти прокурори Санжар Мавлонов Янгиер шаҳрида тадбиркор ва инвесторларга яратилган имкониятларни ўрганиш мақсадида сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар билан биргаликда "SULPAK KOMPUTERS" МЧЖга бориб, у ердаги акрил, МДФ ва ламинат маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни, шунингдек, ишчи ва ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Жамият 1 кунда 1000 дона, 1 ойда 25 000 дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.

Унда 45 нафар ишчи фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 15 нафари прокурор секторида ишсиз сифатида рўйхатга олинган ва доимий иш ўрнига эга бўлмаган ҳамда сектор ташаббуси билан бандлиги таъминланган фуқаролардир.

Ўрганиш жараёнида масъулларга мазкур тадбиркорлик субъекти фаолиятини янада кенгайтириши ва қўшимча иш ўринлари очиш учун шароитлар яратиб бериш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

@uzbprokuratura