Get Mystery Box with random crypto!

Вояга етмаганлар манфаатида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбур | Bosh prokuratura

Вояга етмаганлар манфаатида

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг ўтган даврида 496 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорлар топилди.

Қидирувдаги қарздорлар топилиши натижасида вояга етмаганлар фойдасига 519 млн. сўмлик алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди.

Шунингдек, доимий иш жойига эга бўлмаганлиги сабабли алимент мажбуриятини бажармасдан яшириниб юрган 51 нафар алимент тўловчи қарздорлар қидириб топилиб, ташкиллаштирилган меҳнат ярмаркалари орқали ишга жойлаштирилди ҳамда ундирув уларнинг иш ҳақларига қаратилди.

Қидирув тадбирлари давом этмоқда.

@uzbprokuratura