Get Mystery Box with random crypto!

Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан Жиззах гарнизони ҳарбий | Bosh prokuratura

Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари, уларнинг оила аъзолари билан, тўғридан-тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларни ечимини топмаётган муаммо ва таклифларни жойида ўрганиб, ижобий ҳал этиш мақсадида гарнизон ҳудудида жойлашган Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи ҳарбий қисмларнинг бирида навбатдаги оммавий қабул ўтказилди.

Ушбу сайёр қабулда Жиззах ҳарбий прокурори ва вилоятдаги давлат ташкилотларининг мутахассислари иштирок этишди.

Тадбир давомида жами 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва ҳарбий пенционерлар иштирок этиб, иштирокчилар томонидан берилган мурожаатларнинг 11 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, қаноатлантирилди, 7 та мурожаат бўйича тегишли соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш берилди ва қўшимча муддат талаб қилинадиган 15 та мурожаат назоратга олиниб, тегишли давлат ташкилотларига юборилди.

@uzbprokuratura