Get Mystery Box with random crypto!

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам айни пайтда буюк сиё | ERK Demokratik Partiyasi

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам айни пайтда буюк сиёсатчи ҳам эди.
Туркистон мусулмонлари буни унутмаслиги керак.
Биз сиёсий ҳаётга доxил бўлганимизда эди, ислом дунёси устида ўйналаётган ўйинларни тезроқ англаб, уларга қарши вақтида тадбир олишимиз мумкин эди. Бизнинг маҳаллий тоғутларнинг ҳомийлари фақат Шарқда эмас, балки бизга ҳуррият ва демократия маркази деб айтилган Мағрибда ҳам етарли эканлигини аллақачон кўрган бўлардик.
Бошка тарафдан,бутун балолар манбаини бегона ўлка ва мафкураларни кўрсатaверишдан ҳам тийилишимиз керак.
Биз ўзимизга ҳам танқидий қарашга ўрганишимиз керак.Балки ҳатто ҳаммасидан аввал ўзимизга, ўз нафсимизга назар солишимиз, уни ислоҳ қилишга ҳаракат қилишимиз керак.
Ислом давлатларининг дунёвий ҳаётнинг бутун жабҳаларида энг қолоқ давлатлар эканини ёзаётган мухолиф мафкуралар ўз иддаоларини биз эътироз эта олмайдиган далиллар билан исботлашмоқда.
Фақат улар бу қолоқлик сабабини янглиш йўрумламоқдалар. Улар ислом дунёсининг қолоқлигини ислом динидаги консерватизм билан изоҳлайдилар. Қўпол айтганда, бу қолоқликка ислом дини сабаб дейишади.
Биз қолоқлигимизни тан олaмиз, аммо унинг сабаблари хусусида ислом мухолифларига зид тарафдамиз. Бизнингча, мусулмонларнинг қолоқлик сабаби мусулмон бўлганликда эмас, аксинча, мусулмон бўлмаганликдадир. Ёки том мусулмон бўлмаганлигидадир.
Яъни қолоқлик тамалида иқтисодий, ижтимой ва сиёсий сабабларидан ҳам кўпроқ маънавий сабаб ётибди.
Бир ҳалол ва тақводор мусулмон иш одамини танийман. У ўз диндош биродарларидан кўпроқ Оврўполик ёки Яҳудийлар билан ҳамкорлик қилади. Бунинг сабабини сўраганимда, у “оврўполик ва ёки яҳудий иш одамлари билан иш қилиш қулай, осон ва амниятли”, деб жавоб берди укамиз.
“Нега” деб сўрасам, у сўзма-сўз шундай деди “Чунки мусулмонлардан фарқли ўлароқ, Оврўполиклар ваъдасига вафо қиладилар, омонатга ҳиёнат қилишмайди, гапирса ёлғон гапирмайдилар”, деди укамиз.
Мен жуда ноқулай аҳволда қолдим. Чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам юқорида саналган бу фазилатларнинг айнан мусулмонда бўлиши кераклигини таъкидлаган эди.
Демак, қолоқлигимиз сабаби ҳали ҳам том мусулмон бўлмаганимиздадир.
Қолоқликка яна бир катта сабаб бу мусулмонлардаги Кибрдир.
Биз аввал мусулмонлигимизни, кейин мазҳабимизни, кейин жамоатимизни ягона қутқарилганлар синфи деб биламиз.
Яқинда бир шайx ТВ да чиқиб, ўз муридларига қабрда сўроққа тутилганингда “мен нақшбандий тариқатининг фалон гуруҳиданман” десанг, ҳеч сўроқ қилинмасдан тўғри Ризвоний аълога бориб тушасан”, деб фатво берди.
Кейин эснаб ўтириб, «ақл бу куфрга олиб борувчи йўл», деди. Кейин Ибни Сино ва Форобийни ақлли бўлганлари учун “кофир” деб эълон қилди.
Бу мусулмон шу қадар ўзидан амин, шу қадар кибрли!
Пағамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Масуқ розияллоҳу анҳу шундай деган эди
“Инсон учун илм ўлароқ Аллоҳ қўрқуси, жоҳиллик ўлароқ манманлик етар”.
Юқорида зикр этганимиз шайхда Аллоҳ қўрқуси бўлганида эди, бу қадар жоҳил бўлмас эди.
Бошқача айтганда, унда илм бўлганда эди, бу қадар манман бўлмас эди.
Аллоҳ мусулмонларни кибрдан қўрисин.
Мусулмонларнинг катта бир қисми яна бир балога гирифтор бўляпти. Бу такфирчилик балосидир. Шундай мусулмонлар пайдо бўлаяптики, иштон болоғини унингдек шимариб юрмасангиз сизни кофирга чиқариши ҳеч гап эмас. Соқолингиз унинг соқолидан икки миллиметр қисқароқ бўлса, бу ҳам такфир учун бемалол асос бўла олади. Унга башарангиз ёқмаса, бу ҳам такфир учун етарлидир.
Жамоатларнинг кўпчилигида такфир террори ҳукм сурмоқда. Худди коммунист диктаторлар ўрнатган тоталитар режимларда ҳукм сурган террорга ўхшайди бу ҳамбирор кимса ўз фикрини эркин айтиш жасоратини кўрсатса, зудлик билан такфир террорига учрайди. Бу бир даҳшатдир!
Аллоҳим, биз мусулмонларга ҳар нарсадан аввал ақл бергин!
Акс ҳолда, биз ҳалок бўламиз.
Аллоҳнинг инсон зотига берадиган энг улкан неъмати ҳақиқатан ҳам ақл эканига яна бир марта шоҳид бўлаяпмиз.
Ибн Қутайба ўзининг “Уюн-ал-ахбор” китобида бу хусусда бир гўзал ривоят келтириб, шундай дейди “Жаброил алайҳиссалом Одам алайҳиссаломнинг ёнига келиб
– Сенга уч нарса келтирдим, биттасини танла. – дейди.