Get Mystery Box with random crypto!

Юридик хизмат⚖️

Telegram kanalining logotibi uzayurxizmat — Юридик хизмат⚖️ Ю
Telegram kanalining logotibi uzayurxizmat — Юридик хизмат⚖️
Kanal manzili: @uzayurxizmat
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 854
Kanalning ta’rifi

Бу канал қонунчиликдаги янгиликлар етказиш, ҳуқуқий мавзудаги саволларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилди. Саволларингизни @irodalawyer га жўнатишингиз мумкин⚖️
https://www.youtube.com/@yuristmaslaxati01
https://instagram.com/irodalawyer

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-23 16:36:42 Илк марта байрам куни якшанбага тўғри келгани сабабли дам олиш куни душанбага кўчирилади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.

бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

Манба

Изоҳ: бунда байрам куни эмас, дам олиш куни кўчирилади. Яъни Ўқитувчи ва мураббийлар куни 1 октябрь ҳисобланаверади, ушбу байрам 2 октябрга кўчирилмайди. Лекин аслида байрам кунида дам олиш куни бўлиши керак эди. Янги Меҳнат кодексига кўра, бундан буён байрам кунлари якшанбага тўғри келиб қолса, кейинги кун ҳам дам олиш куни деб эълон қилинади.


@xushnudbek
519 viewsedited  13:36
Ochish/sharhlash
2022-12-23 16:21:47 2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
712 viewsedited  13:21
Ochish/sharhlash
2022-12-23 12:30:36 #2023_йил_1_январдан

Тошкент шаҳрида жамоат транспортининг янги тармоғи асосида ташкил этиладиган йўналишларда ташувчиларни “босиб ўтилган йўл”, “йўловчи оқими” ва “сифат” мезонлари бўйича бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда молиялаштиришнинг янги тизими босқичма-босқич жорий этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
330 viewsedited  09:30
Ochish/sharhlash
2022-12-23 11:19:41 ПЕНСИОНЕРЛАР ВА 1-2 ГУРУҲ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН.

Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан, Пенсионерлар ҳамда 1-2 гуруҳ ногиронлари мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилинган.
 
Пенсионерлар ушбу ҳуқуқларидан пенсия гувоҳномасини, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эса пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномасини ўзи яшаб келаётган ҳудуддаги солиқ органига шахсан тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.
     
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
666 viewsedited  08:19
Ochish/sharhlash
2022-12-23 10:59:00 #juma_muborak

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари!


• Ҳар ишни бошласангиз “Бисмиллаҳ” денг.
• Ният қилсангиз “Иншааллоҳ” денг.
• Ҳайратлансангиз “Субҳаналлоҳ” денг.
• Мақтасангиз “Машааллоҳ” денг.
• Раҳмат айтсангиз “Жазакаллоҳ” денг.
• Афсуслансангиз “Астағфируллоҳ” денг.
• Кузатсангиз “Фий амааниллаҳ” денг.
• Берсангиз “Фий сабийлиллаҳ” денг.
• Ўлимни эшитсангиз “Иннаа лиллаҳ” денг.
• Акса урсангиз “Алҳамдулиллаҳ” денг.
• Қийинчилик етса “Ё Аллоҳ” денг!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
520 viewsedited  07:59
Ochish/sharhlash
2022-12-22 17:24:10 УЙ-ЖОЙГА СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ

САВОЛ;
Турар жой олиш учун ажратиладиган субсидия берилиши қандай ҳолларда рад қилиниши мумкин ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган оила аъзолари такрорий мурожаат этганда;

жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

ариза берувчи ва оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида (Ёдингизда бўлса бу норма қанча эканлигини олдинроқ гаплашган эдик)

Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
629 viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2022-12-22 16:40:05 #билармидингиз

️ Қонунчиликка кўра, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади.

Шунингдек, ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
313 viewsedited  13:40
Ochish/sharhlash
2022-12-22 10:36:18 Юриспруденция йўналиши бўйича барча ОТМларда ҳуқуқшунослик ва чет тилидан имтиҳон олинади. Мутахассислик блокида тарих фанидан саволлар бўлмайди.

Ўтган йили Тошкент давлат юридик университетида 2023 йилдан бошлаб кириш имтиҳонларида тарих ўрнига ҳуқуқ фанидан саволлар бўлиши расман маълум қилинганди. Лекин бошқа ОТМларда, масалан, ЎзМУ, ЖИДУ, ҚДУ, СамДУ, НамДУ ва бошқаларда ҳуқуқдан саволлар тушиши шу чоққача айтилмаганди.

Бугун эълон қилинган фанлар мажмуасидан кўринадики, демак энди юриспруденцияга оид барча йўналишларда, у қайси ОТМда бўлишидан қатъи назар, тарих ўрнига ҳуқуқдан савол тушади.

Фанлар мажмуасини имтиҳондан 7 ой олдин эълон қилингани жуда яхши бўлди, албатта. Илгари 1 ой қолганда эълон қилинарди.

Аммо мажмуадаги фанлар ўзгаришига оид бунақа жиддий янгиликларни камида 2-3 йил олдин маълум қилиш керак. Абитуриентлар шунга қараб мўлжал олади, режалаштиради. Барча ёмон одатларимизни бирин-кетин бартараф этаётган бир даврда мана шунга ҳам эътибор қилиш керак. Ёшлар тақдирини ўйинчоқ қилмаслик керак.

Хуллас, юрист бўлишни орзу қилган абитуриентлар ҳозирдан ҳуқуқ фанини жиддий ўқишни бошлашлари керак.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
653 viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-12-22 09:28:11
26 декабрдан 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилади.

Марказий банкнинг қўшимча қилишича, муомалага чиқарилаётган 1000 сўмлик танга кўринишидаги пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2001 йил намунасидаги 1000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади.

Яъни, 2001 йил намунасидаги 1000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.

«Янги кўринишдаги ушбу пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт», дейилади хабарда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
321 views06:28
Ochish/sharhlash
2022-12-21 14:09:12 Ота-оналик ҳуқуқини чеклаш

Ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши Оила кодексининг 83-моддасига мувофиқ, вояга етмаган боланинг, унинг отаси ёки онасини ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилмасдан туриб фақат суднинг ҳал қилув қарори асосан уни ота-онасидан ёки уларнинг биридан олиб қўйилиши ҳисобланади.Бундан мақсад, суднинг бундай қарори асосида боланинг манфаатини кўзлаган холда, ота ёки онанинг вояга етмаган боласини шахсан ўзи тарбиялаши ҳуқуқини чеклаб қўйиши мумкин.

Бунга қуйидагилар сабаб деб кўрсатилиши мумкин:боланинг отаси ёки онасининг руҳий касаллиги, сурункали касалликга чалинганлиги, уларнинг бирининг хулқ-атворида бола тарбиясига таъсири бўлганда, ҳаёти учун хавфли ва хатарли шароитлар вижудга келганда болани ота ёки она билан қолдириш хавфли ҳисобланиб ота-оналик хуқуқини чеклашга йўл қўйилади.

Ота-оналк ҳуқуқини чеклаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи вояга етмаган боланинг яқин қариндошлари бобоси бувиси ака-укаси ва опа–сингиллари томонидан ҳамда мактабгача таълим-тарбия, умумтаълим муассасалари ва вояга етмаган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти қонун билан зиммаларига юклатилган бошқа органлар ва муассасалар, шунингдек прокурор томонидан амалга оширилиши мумкин.

Эслатма:Ота-оналик ҳуқуқининг чекланиши ота-онани болага таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқи чекланган тақдирда, вояга етмаган бола тегишли тартибда жойлаштириш учун васийлик ва ҳомийлик органига берилади.
Оила кодексининг 83-моддасида ифода этилган ота-оналик ҳуқуқини чеклаш учун зарур бўлган асослар ва ҳолатларга барҳам берилганлиги аниқланган тақдирда суд тартибида кўриб чиқилиб ҳал қилув қарори чиқариб бекор қилиниши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
720 viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash