Get Mystery Box with random crypto!

Юридик хизмат⚖️

Telegram kanalining logotibi uzayurxizmat — Юридик хизмат⚖️ Ю
Telegram kanalining logotibi uzayurxizmat — Юридик хизмат⚖️
Kanal manzili: @uzayurxizmat
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 854
Kanalning ta’rifi

Бу канал қонунчиликдаги янгиликлар етказиш, ҳуқуқий мавзудаги саволларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилди. Саволларингизни @irodalawyer га жўнатишингиз мумкин⚖️
https://www.youtube.com/@yuristmaslaxati01
https://instagram.com/irodalawyer

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-12-26 21:03:02 #Бизнес

2023 йил 1 январдан бекор қилинади:

тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;

янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар –ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан
амалга оширилиши;

электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;

якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
149 viewsedited  18:03
Ochish/sharhlash
2022-12-26 20:46:06 ШАХС ВАФОТ ЭТСА У ТОМОНИДАН ТЎЛАНМАЙ ҚОЛГАН СОЛИҚЛАРНИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

Солиқ кодексининг 94-моддасига асосан Солиқ қарзи мавжуд бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни лозим даражада бажармаганлик учун унга ҳисобланган пенялар ва жарималар суммаси ундирилиши умидсиз суммалар деб эътироф этилади. Ушбу жисмоний шахснинг солиқлар бўйича узилмай қолган қарзи вафот этган шахснинг мерос қилиб олинадиган мол-мулкини мерос қилиб олиш тартибида қабул қилиб олган унинг меросхўри (меросхўрлари) томонидан мерос қилиб олинадиган мол-мулкнинг қиймати доирасида ва унинг (уларнинг) меросдаги улушига мутаносиб равишда, ушбу модданинг қоидаларини инобатга олган ҳолда узилади.

Яъни қайси меросхўрга қанча ер майдони тўғри келса улар ўша улушга нисбатан тўланмаган солиқ қарзини тўлаши керак бўлади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
154 viewsedited  17:46
Ochish/sharhlash
2022-12-26 16:56:38 #Биласизми

Дорилар рекламаси мутахассислар маслаҳатини олиш кераклиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши лозим

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси:

дори воситасини ножўя таъсирлар мавжуд эмаслиги жиҳатидан ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этмаслиги;

дори воситасининг таркибига, келиб чиқишига, янгилигига ёки патентланганлигига нисбатан янглишишларга олиб келмаслиги;

дори воситаси овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимча, косметик маҳсулот ёки гигиена воситаси ёхуд бошқа ҳар қандай турдаги товар эканлигини таъкидламаслиги;

реклама таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашларга йўл қўймаслиги;

мазкур дори воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги тасдиқни ўз ичига олмаслиги;

инсон саломатлиги дори воситасини қабул қилмаслик оқибатида ёмонлашиши мумкинлигини уқтирмаслиги керак.

Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рекламаси ҳар бир ҳолда уларни қўллашга ва улардан фойдаланишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассислар маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
216 viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2022-12-26 14:14:39 #Кун_ҳикмати

Дунё икки қавс оралиғидадир:
Биринчи қавс – туғилиш, иккинчи қавс – ўлиш.
Икки қавс орасига фойдали жумла ёз!
226 views11:14
Ochish/sharhlash
2022-12-26 07:55:36 Уй-жой ва автомобил ижараси бўйича минимал ставкалар ошади

2023 йилда жисмоний шахслар учун турар ва нотурар жойларни ҳамда автотранспорт воситасини ижара беришнинг энг кам ставкалари барча ҳудудлар учун 10 фоиз атрофида оширилади.

Молия вазирлиги 2023 йилги бюджет қонуни лойиҳасини эълон қилди. Унда 2023 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахсларга белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳам кўрсатилган.

Тошкент шаҳрида турар жой биноларини ижарага беришнинг энг кам ставкалари 1 кв/м учун ойига 17 минг сўм, нотурар жойлар учун эса 35 минг сўм этиб белгиланяпти. Ўтган йилга нисбатан ставка 10 фоизга ошяпти.

Маълумот ўрнида, 60 квадрат майдонга эга хонадонни 1 млн 20 минг сўмдан (60 х 17 000) арзон нархга расман ижарага бериб бўлмайди. Ижара шартномасидаги сумма ижарага берувчининг даромадини солиққа тортишда ҳисобга олинади (даромад солиғининг ставкаси – 12 фоиз).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
527 viewsedited  04:55
Ochish/sharhlash
2022-12-25 14:09:19
***
Сиз ва турмуш ўртоғингиз орасида келишмовчилик содир бўлса, ўз айбларингизни қай тариқа оқлаш ҳақида эмас, балки ўртадаги низони қандай бартараф этиш ҳақида бош қотиринг. Шунда қарама-қаршилик яхши йўл билан ечилади.

Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
«Оила — бахт-саодат маскани»


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
336 viewsedited  11:09
Ochish/sharhlash
2022-12-24 17:11:21 Тергов органлари ҳодимлари томонидан шахсни жиноят содир этишга ундаш тақиқланади

ПФ-6041-сон Президент фармонига асосан, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш тақиқланади.

Шунингдек, ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
328 viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2022-12-24 13:51:43 АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИ ЧЕТГА ЧИҚИШИ УЧУН ҚЎЙИЛГАН ЧЕКЛОВНИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОЛИБ ТАШЛАШ МУМКИН

САВОЛ;
Алимент тўловчи четга чиқиши учун алимент қарздорлигини қанча қисмини тўласа унга қўйилган тақиқ олиб ташланиши мумкин ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрь кунги 808-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун, бироқ беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади.

Агар алимент тўловчининг фарзанди 18 ёшга тўлиши учун 5 йилдан кам муддат қолган бўлса ўша қолган муддат учун алимент қарздорлигини бирйўла тўлайди ва шу йўл билан ўзига қўйилган тақиқдан қутилиши мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
411 viewsedited  10:51
Ochish/sharhlash
2022-12-24 11:14:58 #Биласизми

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн сўмдан) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
390 views08:14
Ochish/sharhlash
2022-12-24 06:48:30 #Расман

Президент фармони билан вазирликлар сони қисқартирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартириш бўйича таклифи маъқулланган.

Эътиборли томони, Молия ва иқтисодиёт вазирликлари, шунингдек, Мактабгача таълим ва Халқ таълими вазирликлари бирлаштирилмоқда. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига вазирлик мақоми берилмоқда.

2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
442 viewsedited  03:48
Ochish/sharhlash