Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес 2023 йил 1 январдан бекор қилинади: тадбиркорлик су | Юридик хизмат⚖️

#Бизнес

2023 йил 1 январдан бекор қилинади:

тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;

янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар –ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан
амалга оширилиши;

электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;

якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram