Get Mystery Box with random crypto!

ШАХС ВАФОТ ЭТСА У ТОМОНИДАН ТЎЛАНМАЙ ҚОЛГАН СОЛИҚЛАРНИ КИМ ТЎЛ | Юридик хизмат⚖️

ШАХС ВАФОТ ЭТСА У ТОМОНИДАН ТЎЛАНМАЙ ҚОЛГАН СОЛИҚЛАРНИ КИМ ТЎЛАЙДИ?

Солиқ кодексининг 94-моддасига асосан Солиқ қарзи мавжуд бўлган жисмоний шахс вафот этган тақдирда, солиқ тўғрисидаги қонунчиликни лозим даражада бажармаганлик учун унга ҳисобланган пенялар ва жарималар суммаси ундирилиши умидсиз суммалар деб эътироф этилади. Ушбу жисмоний шахснинг солиқлар бўйича узилмай қолган қарзи вафот этган шахснинг мерос қилиб олинадиган мол-мулкини мерос қилиб олиш тартибида қабул қилиб олган унинг меросхўри (меросхўрлари) томонидан мерос қилиб олинадиган мол-мулкнинг қиймати доирасида ва унинг (уларнинг) меросдаги улушига мутаносиб равишда, ушбу модданинг қоидаларини инобатга олган ҳолда узилади.

Яъни қайси меросхўрга қанча ер майдони тўғри келса улар ўша улушга нисбатан тўланмаган солиқ қарзини тўлаши керак бўлади

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram