Get Mystery Box with random crypto!

#Яна_бир_муҳим_ҳужжат Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ код | O’zagrolizing

#Яна_бир_муҳим_ҳужжат

Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси муҳокамага қўйилди

regulation.gov.uz
порталида Ўзбекистон давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, ушбу кодекс давлат хизматчиларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилади.

Лойиҳага биноан, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилишларини таъминлаш бўйича масъул бўлган органлар қуйидагилар ҳисобланади:

Давлат ташкилотларидаги одоб-ахлоқ комиссиялари;
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, нейтраллик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.

Кодекс лойиҳаси 6 боб, 53 моддадан иборат.

Кодекс лойиҳаси мазмуни билан тўлиқ танишинг ва фикрингизни билдирингregulation.gov.uz/oz/d/51956

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat